Намангандаги кўп қавватли уйда ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 10:25
Намангандаги кўп қавватли уйда ёнғин содир бўлди

Ҳодиса 8 июл куни эрталаб соат 04:00 лар атрофида Наманган вилояти Уйчи туманида юз берган. Ушбу вазият Беруний кўчасида жойлашган 13-сонли кўп қаватли уйда, электр токининг қисқа туташуви оқибатида юзага келган бўлиб, ёнғин 20 кв.м майдонни қамраб олган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 
 

Қисқа вақт ичида воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин ва қутқарув гуруҳлари етиб келди. Ёнғинни ўчириш билан бир қаторда, зинапоядаги тутун сабабли чиқа олмаган юқори қаватдаги фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуасия қилинди. Уларнинг бир қисми ёнғин ўчириш нарвони ёрдамида туширилган бўлса, қарама-қарши хонада яшовчи фуқаролар махсус ҳимоя костюмлари ёрдамида олиб чиқилди. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашдилар. Ўз вақтида, тезкор ва самарали олиб борилган ҳаракатлар натижасида ҳодисадан жабрланганлар ёки жароҳат олганлар қайд этилмади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1