1

Тошкентнинг яна бир кўчаси 2 кунга ёпилди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 09:35
Тошкентнинг яна бир кўчаси 2 кунга ёпилди

Ҳайдар Алиев (Темирйўлчилар) кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 10 июль соат 8:00 дан Сарикўл кўчасидан Озарбайжон маданият марказигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Таъмирлаш  ишлари икки кун давом этади. Икки йўналишдаги ҳаракатланиш йўлнинг бир томони бўйлаб амалга оширилади.  

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия қилинади.

Эслатиб ўатмиз, аввалроқ, 10 июль соат 8:00 дан Сағбон кўчасининг маълум қисми икки кунга ёпилиши хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1