28

Коронавирусдан уй шароитида даволаниш бўйича саволларга жавоб берувчи СALL-марказ иш бошлади

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 21:31
722
Коронавирусдан уй шароитида даволаниш бўйича саволларга жавоб берувчи СALL-марказ иш бошлади

Маълумки, юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 июндаги 31-сон баёнига асосан 2020 йилнинг 5 июль санасидан бошлаб COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаш жорий этилди.  

COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволашни тизимли ва сифатли ташкил қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби, беморларни 10 кунлик тиббий кузатув мониторинг ҳисоботи ва  беморлар тўғрисида маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.  

Шу билан бирга, беморларни уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир ҳудудга масъул ходимлар бириктирилди.  

Юртимизнинг барча ҳудудларида фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, COVID-19нинг енгил шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаниши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволларга жавоб бериш мақсадида доимий равишда фаолият юритувчи, малакали мутахассислар билан таъминланган Сall-марказлар ва махсус штаблар ташкил этилди.  

Барча COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволанишлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-марказига ҳамда яшаш жойингиздаги оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти ёки қишлоқ оилавий поликлиникасига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.    

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларга уй шароитида даволаниш даврида касалликни оила аъзолари ва бошқа фуқароларга юқтирмаслик учун уйдан чиқмасликларини, аксирган, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш, қўлни доимо совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарсизлантириш, тиббий ниқоб тақиш ва уни белгиланган тартибда алмаштириш, хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш, уйдагилар билан мулоқотни чеклаш,  овқатланганда алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланишни ҳамда санитария қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19