1

Давлат хизматлари агентлиги ДХМларда янги стикерлар берилмаслигини маълум қилди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 22:12
Давлат хизматлари агентлиги ДХМларда янги стикерлар берилмаслигини маълум қилди

Давлат хизматлари агентлиги Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабар тарқалганидан кейин агентлик ижтимоий саҳифалари ва Telegram-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушаётгани ва аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга юзага келаётганини қайд этган.

Агентлик ахборот хизматининг баёнотига кўра махсус комиссия баёни билан 2020 йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.

ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгиланмаган.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги ахборотига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарнинг ҳам, фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1