1

«Akfa» университетига оид Президент қарори лойиҳаси «Рақобат тўғрисида»ги қонунга зидлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 11.07.2020, 10:24
«Akfa» университетига оид Президент қарори лойиҳаси «Рақобат тўғрисида»ги қонунга зидлиги маълум қилинди

‘Akfa’ университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур қарор лойиҳасининг айрим бандлари «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва бир қатор Президент қарорлари талабларига зид келишини маълум қилди.

Монополияга қарши кураш қўмитаси мазкур имтиёзларни бериш масаласида ўз хулосасини баён қилди. Унга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференсиялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланиши кўрсатилган.

Қўмитанинг билдиришича, «Akfa» университетига имтиёз бериш таълим бозорида фаолият олиб бораётган бошқа хусусий таълим муассасаларига нисбатан устунлик берилишига олиб келади ва рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистонда қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилишни кўзда тутувчи Президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Фармон лойиҳасида «Akfa» университетига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1