1

Яна 111 кишида инфекция аниқланди, 62 нафари Андижон вилоятида

ЖАМИЯТ 11.07.2020, 23:54
Яна 111 кишида инфекция аниқланди, 62 нафари Андижон вилоятида

2020 йил 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 513  нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланганлар 111 нафарга ортган. Улардан 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун 193 нафар бемор тузалди

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 нафар, Андижон вилоятида 31 нафар, Жиззах вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 193 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 7723 (+193) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1