1

Карантин пайтида шакллантириладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатига кирмай қолган фуқаролар қаерга мурожаат қилади?

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 15:22
Карантин пайтида шакллантириладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатига кирмай қолган фуқаролар қаерга мурожаат қилади?

Аввалроқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов  томонидан карантин пайтида ишсиз, даромадсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламлари рўйхат қилиниши, ушбу рўйхатга кимлар киритилиши ҳақида маълумот берилганди. 

Аммо жойларда шакллантирилган рўйхатларда мавжуд бўлмаган, зарур озиқ-овқат ва дори-дармонга муҳтож бўлган фуқаролар нима қилади? деган саволлар пайдо бўлди. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири маълум қилишича, рўйхатга кирмаган аҳоли 1197 қисқа рақамли телефон тармоғига мурожаат қилишлари ҳамда ўз эҳтиёжларини баён этишлари мумкин.

"Мазкур телефон тармоғи орқали боғланган фуқаролар мурожаати ҳам алоҳида эътиборга олинади ҳамда уларга ҳам зарур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилади", - дейди вазир. 

Қайд этилишича, эҳтиёжманд оилаларга Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорларига мувофиқ, “Маҳалла” фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан зарур маблағлар ҳам ажратилади.

Жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари билан биргаликда манзилли рўйхат асосида зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларидан иборат моддий кўмак ёрдамларини шакллантиради.

Ҳозирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан муҳтожлик даражаси ўта юқори бўлган 101 минг 980 нафар фуқаронинг ҳудудлар кесимидаги рўйхати шакллантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1