1

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган, аммо Кореяга кета олмаган фуқаролар диққатига!

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 14:37
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган, аммо Кореяга кета олмаган фуқаролар диққатига!

Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳалари келган, бироқ эпидемиологик вазият туфайли ташкилий тарзда Корея Республикасига кета олмаган фуқаролар диққатига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар натижасига кўра, айни вақтда меҳнат таътили олиб, Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган фуқароларни Корея Республикасига юбориш бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Корея Республикаси ҳукуматига EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳаси келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши сабабли Корея Республикасига ташкилий тарзда кета олмаган ва виза тасдиқномалари амал қилиш муддати тугаган фуқароларнинг маълумотлари Корея Республикаси инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига тақдим қилинган.

Виза тасдиқномаси амал қилиш муддати тугаган фуқароларнинг виза тасдиқномалари Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан босқичма-босқич узайтирилмоқда (виза тасдиқномангиз узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўзингизга тегишли шахсий кабинетингиздан билиб олишингиз мумкин).

55 нафар фуқароларнинг (Иш берувчи корхона томонидан шартнома лойиҳаси бекор бўлган) маълумотлари қайта танловлар базасига қўйилган.

Шулардан 40 нафарига қайта шартнома лойиҳалари берилган.

Ҳозирги кунда Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳалари келган фуқаролар учун Корея Республикасидаги 3 кунлик мажбурий кўниктириш дарслари бекор қилинганлиги сабабли Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш вақтинчалик номаълум муддатга қадар қолдирилган.

Фуқаролик паспортидаги хорижга чиқиш рухсатномаси (ОВИР стикери) амал қилиш муддати тугаган ва тугаш арафасида бўлган фуқаролар зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари кераклиги тўғрисида маълум қиламиз.

Шартнома лойиҳалари ҳамда виза тасдиқномалари келган фуқароларнинг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда қабул қилиш саналари тўғрисида қўшимча равишда эълонлар орқали маълум қилинади.

Қўшимча маълумот учун Агентликнинг 71-202-33-55 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1