Яна бир тошкентлик бемор коронавирус оқибатида вафот этди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 00:01
Яна бир тошкентлик бемор коронавирус оқибатида вафот этди

ССВ маълум қилишича Тошкент шаҳрида яшовчи 60 ёшли Б.Э. (эркак) жорий йил 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.  

Унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.  

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда кома асоратлари билан кечган.  

Шунингдек, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.Бемор бундан аввал, бир неча йиллардан буён гипертония, қандли диабет билан оғриган, 2019 йилда инсультни ўтказган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1