Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 08:48
Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради

Бугун ўзбек санъатида яна бир санъат арбоби, ўзининг такрорланмас роллари билан бутун кино ва театр ихлосмандларининг юрагидан жой олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди.

Абдураим Абдуваҳобов 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Истеъдодли актёр "Шум бола", "Суюнчи", "Муҳаббат синовлари",  "Назира"  сингари кўплаб фильмлар, шунингдек, "Шайтанат" телесериали ҳамда Ўзбек Миллий Академик драма театрида саҳналаштирилган жуда кўп спектаклларда роллар ижро этган. 

У "Тожикфильм" студиясида тасвирга олинган "Жўра овчи" филмида ҳам рол ўйнаган.

Абдураим Абдуваҳобов Тошкентдаги театр ва рассомчилик олийгоҳини тугатган.

Жамиятда "театр ўлдими?" деган баҳслар бошланган пайтда драматург Эркин Хушвақтовнинг "Чимилдиқ" спектакли собиқ Ҳамза Академик театри, ҳозирги Миллий Академик драма театрида саҳналаштирилди, томошабин кўплигидан Тошкентда бу спектаклга чипта топиш қийин бўлиб қолади.

Абдураим Абдуваҳобов "Чимилдиқ"даги асосий образлардан бири куёв ролини ўйнаган.

Актёр Миллий Академик драма театрида фаолият юритар эди.

Маълум қилинишича, Абдураим Абдуваҳобов бугун соат 12:00 ўз уйидан охирги манзилга кузатилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Ачаобод маҳалласи,  Гручарик тор кўчаси 6-уй.  

Мўлжал: Эски чинни заводи Тожмахал туйхонасини ён томони

Биз ҳам таҳририят номидан севимли актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов касалликка чалиниб, вафот этган эди.

Шарҳлар

Меҳмон 14.07.2020, 07:58
охрати обод, рухищод, жойи жаннатда бўлсин!!! рахматли талантли актиёрлардан эди
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1