1

Олтинсойда аёл кишига қўл кўтарган безорига нисбатан жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 14.07.2020, 15:00
Олтинсойда аёл кишига қўл кўтарган безорига нисбатан жиноят иши очилди

Олтинсой туманида 2020 йилнинг 27 июнь куни тахминан соат 11.00лар чамасида, туманнинг “Миршоди саҳовати озиқ-овқат ва деҳқон” бозори олдида, шу туманда яшовчи Х.М. қўшни маҳаллада яшовчи Т.Н. исмли аёлни бош ва юз соҳасига қўли билан уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Натижада 13 июль куни Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1