12 июль куни фуқаро Б.Ф. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Қақир кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб йўл четида турган пиёда вояга етмаган А.Қ.ни уриб юбориши оқибатида А.Қ. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин" дейилади хабарда.






