АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди

'Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди'ning rasmi

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар