Ички ишлар тизимининг яна бир вакили вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

"Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-мухандиси подполковник Тошев Абдулазиз Абдувахобовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади" дейилади хабарда.
Тасдиқланмаган манбаларнинг ёзишича, ИИВ ходими короновирус инфекциясидан вафот этган.






