Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сонлиФармониижроси доирасида Бош прокуратура Академияси томонидан халқаро ҳамкорлар кўмагида “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларни такомиллаштириш” мавзусидаги туркум тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
2020 йил 15 июль куни навбатдаги тадбир – “Давлат хизматчилари активларини декларациялашнинг замонавий механизмлари” мавзусидаги халқаро онлайн веб-конференция ўтказилди. Тадбирда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари, ИҲТТ, Жаҳон банки, БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Кенгаши вакиллари, Арманистон, Грузия, Украина,Корея Республикаси, Руминия, Украина давлатларидан хорижий экспертлар, шунингдек миллий экспертлар иштирок этдилар.

Конференция доирасидадавлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тизимини жорий этишнинг концептуал асослари, соҳага оид ижобий ва муваффақиятсиз хорижий тажрибалар, декларациялашнинг замонавий механизмлари ва тизимни жорий этиш босқичлари, ваколатли органлар компетентлиги, тегишли маълумотларни тақдим этмаганлик учун жавобгарлик чоралари каби муҳим масалалар муҳокама этилди.
Табирда сўзга чиққан Руминия Миллий ҳалоллик агентлиги бош котиби Силвиу Попа, БМТ РД Коррупцияга қарши курашиш глобал лойиҳасининг вакили Жунгох Сон, Арманистон Коррупцияни олдини олиш комиссияси директориХайкухи Харутюнян,УкраинаКоррупцияга қарши агентлиги директори ўринбосариИван Пресняков давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкларини декларация қилиш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида фикр алмашиб, Ўзбекистонда ушбу соҳада энг илғор хорижий амалиётни татбиқ этишда экспертлар кўмаги ва амалий ёрдам кўрсатишга, шунингдек мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Академиянинг коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар ва таҳлилий фаолият натижалари, хусусан коррупцияга қарши курашиш (линк 1) ва активларни декларациялаш (линк 2) бўйича маълумотлар иштирокчилар орасида алоҳида қизиқиш уйғотди.
Соҳа мутахассислари коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, коррупцияга қарши илғор хорижий тажрибани жорий этиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида назарий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш, хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда махсус ўқув дастурларини жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб, келгусидаги режалар борасида келишиб олдилар.






