Докадан қилинган ниқобга спирт томизиб юрса коронавирус юқмайдими?(видео)

САЛОМАТЛИК 16.07.2020, 15:09
Докадан қилинган ниқобга спирт томизиб юрса коронавирус юқмайдими?(видео)

Уй шароитида докадан қилинган ниқобга спирт томизиб юринг коронавирус юқмаслигини таъминлайди, деган видеолар тарқалиб кетди. Бу усул қай даражада самарали, агар бунақа килиб юрилса спирт паридан заҳарланиб қолмайдими одам?

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

Аксарият антисептик воситалар таркибидан спирт борлиги ҳақида биз биламиз ва эшитганмиз.  

 Спирт пари билан нафас олиш, юқори нафас йўлларидаги вирусни ўлдириши бўйича алоҳида изланишлар олиб борилиб, ижобий тасдиқланган маълумотлар олинганлиги ҳақидаги ахборотларга кўзимиз тушмади.

Аммо билиб-билмай, меъёрдан ортиқ ишлатиш албатта салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳеч ким эсдан чиқармаслиги керак.

видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1