Хабарингиз бор, эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача бўлган муддатда Республика бўйича кучайтирилган карантин чоралари эълон қилинди.
Шу муносабат билан, АТБ "InFinBank" филиаллари, хусусан Қашқадарё вилоят филиали ҳам 9 июлдан буён масофадан туриб ва онлайн тарзда мижозларга хизмат кўрсатиш режимига ўтказилган.
Банкнинг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, профилактика доирасида банк филиалларида барча ходимлар коронавирусга тестдан ўтказилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоят филиалининг барча ходимлари 13 июль куни тестдан ўтказилган, тест натижалари 14 июль куни маълум бўлган, мусбат натижа 9 июлдан буён масофадан туриб ишлашга ўтказилган 4 (тўрт) нафар ходимда қайд этилган ва улар ўша куниёқ уй шароитида тўлиқ изоляцияга олинган. Бу бўйича амалдаги эпидемиологик протокол талабларидан келиб чиқиб СЭОА муассасаси хабардор қилинган.
Коронавирусга чалинган ва уйда туриб даволанаётган тўрт нафар ходимнинг аҳволи ҳозир яхши, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан мониторинг ва назорат қилиб турилибди.
Қашқадарё вилоят филиали ўрнатилган тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
16.07.2020 11:35
"InFinBank" Қашқадарё вилоят филиалининг 4 нафар ходимида коронавирус аниқланди






