АсосийSalomatlik

Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир-бирига боғлиқ касалликларми?

'Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир-бирига боғлиқ касалликларми?'ning rasmi

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

Пневмония касаллиги бу ўпканинг яллиғланиши бўлиб, унинг юзага келишида сабаблар жуда кўп. Баъзи ҳолатларда пневмониялар бактериал, вирусли, замбуруғли этиологияли бўлиши мумкин.

Коронавирус касаллигининг энг жиддий асоратларидан бири - бу пневмония ҳисобланади. Ўзбекистонда қайд этилаётган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг аксарияти айнан ушбу асорат билан боғлиқ.

 

    Бошқа янгиликлар