Туркманистонда масжидлар ва бозорлар ёпилди

ДУНЁ 16.07.2020, 20:48
Туркманистонда масжидлар ва бозорлар ёпилди

Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бозорлар ёпилгани айтилмоқда

Бундан ташқари тураржойлар яқинлари, кириш йўлаклари(подъездлар)га тиббиёт ниқобларини тақиб юриш ва жамоат жойларидан узоқлашишга чақирилган эълонлар ёпиштириб чиқилган.

Тасс хабарига кўра 16-23 июлгача поездлар ҳам тўхтатилди. Бир неча кундан буён кўчалар дезинфекция қилинмоқда. Бунинг сабаби ҳавода чанг ва ғуборлар кўпайгани билан изоҳланяпти.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон расмийлари мамлакатда коронавирус йўқлигини расман тасдиқлаб келишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1