АсосийЖАМИЯТ

Сергелида МЧЖга қарашли “Тико” ёниб кетди (видео)

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Шокирариқ кўча...

'Сергелида МЧЖга қарашли  “Тико” ёниб кетди  (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида “Оқава сув таъминоти” МЧЖга қарашли “Тико” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

“Тико” русумли транспорт воситасининг двигатель ва салон қисми ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар