АсосийЖАМИЯТ

Адлия аралашуви билан Бўстон туман ҳокимининг қонунга зид қарори бекор қилинди

Бўстон туман адлия бўлими иш юритувига фуқаро Б.Солиеванинг туман ҳокимининг 2019 йил 3 ян...

'Адлия аралашуви билан Бўстон туман ҳокимининг қонунга зид қарори бекор қилинди'ning rasmi

Бўстон туман адлия бўлими иш юритувига фуқаро Б.Солиеванинг туман ҳокимининг 2019 йил 3 январь кунги 1-қ-сонли қарорини қонунийлигини ўрганиб уни бекор қилиш ҳамда 2020 йил 18 февраль куни туман ҳокимлигига шу масалада йўллаган мурожаатига жавоб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаат келиб тушган.

Фуқаронинг мазкур мурожаати ўрганиб чиқилганда, Бўстон туман ҳокимининг2019 йил 3 январдаги 1-қ-сон қарори билан фуқаро Б.Солиевага ўзи яшаб турган маҳалла худудига замонавий қурилиш материалларидан фойдаланиб “Автобус бекати ва савдо дўкони” қуришга рухсат берилганлиги, ушбу қарор қабул қилинишида вилоят Автойўл худудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармасининг техник шарти инобатга олингани кўрсатилганлиги, бироқ ушбу техник шарт бошқарма томонидан туман ҳокимининг қарори чиқарилганидан 6 кундан сўнг яъни, 2019 йил 9 январь санасида 6-сон билан берилганлиги ва мазкур техник шартда А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўли чап томонининг 392 км оралиғига “Автобус бекати ва савдо дўкони” қуриш учун ажратиб берилиши ва бошқа шартлар белгиланганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари”нинг 51-бандида автобус бекатларининг жойлашишини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб ташиш буюртмачиси ва йўл ташкилотлари тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой шаҳар (туман) бош меъмори, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса — темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Туман ҳокими томонидан юқоридаги қарорни қабул қилишда ушбу норма талабларига риоя этмаганлиги ва бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ишончнинг ҳимоя қилиниши принципига зид равишда ҳаракатни амалга ошириб фуқаронинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказганлиги маълум бўлди.

 

Адлия бўлими томонидан ариза атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 30 июнь куни туман ҳокимининг 2019 йил 3 январь кунги 1-қ-сонли қарорини бекор қилиб қонун талабларига мувофиқлаштириш ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 16/01-3/73-сонли тақдимнома киритилди. Киритилган ушбу тақдимнома натижасига кўра туман ҳокимининг 2020 йил 11 июлдаги 249-қ-сонли қарори билан юқоридаги қарор бекор қилинди.

Мурожаатда сўралган иккинчи масала яъни, 2020 йил 18 февраль куни туман ҳокимлигига шу масалада йўллаган мурожаатига масъул ходимлар томонидан жавоб хати берилмаганлик қисми бўйича туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан Бўстон туман маъмурий судига 2020 йил 16 июль куни ариза киритилиб, фуқаронинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ишончли ҳимоя қилинши таъминланди.


 

 

    Бошқа янгиликлар