АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг 2 та туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Ун...

'Ўзбекистоннинг 2 та туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз раислигида жорий йил 8 июль куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

 7 июль куни Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳам бўлиб ўтганди. Сессияда ташкилий масала кўрилган ва Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилган эди. 

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига  Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.   Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган. 

У шу кунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

    Бошқа янгиликлар