АсосийMadaniyat

Юртдошимиз Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди

'Юртдошимиз Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди'ning rasmi

Юртдошимиз, 32 ёшли талантли мусиқачи Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Сафари телеграм канали хабар берди.

У раҳбар сифатидаги иш фаолиятини 2021 йил сентрябрь ойидан бошлайди. Унгача юртдошимиз ўз ичини сидқидилдан бажариш учун ўз оиласи билан Страсбург шаҳрига жойлашишга қарор қилган.

У 9 йил давомида раҳбарлик қилган Марко Летонянинг ўрнини эгаллайди. Унинг шартномаси қайта янгиланиш имконияти билан 3 йилга имзоланган.

Азиз Шоҳакимов 21 ёшидаёқ Густав Махлер" конкурсини ютиб, дунёга танилган. Ҳозиргача, юртдошимиз дунёнинг энг катта саҳналарида нуфузли оркестрларда дирижёрлик қилиб келмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар