1

Келгуси йилдан бошлаб барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлиги таъкидланди

СИЁСАТ 17.07.2020, 21:21
Келгуси йилдан бошлаб барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлиги таъкидланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.2018 йил 30 ноябрда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Сўнгги икки йилда бу соҳага бюджетдан 3,7 триллион сўм ажратилган. Бундан ташқари, 48 та лойиҳага 1,9 миллиард доллар хорижий кредитлар жалб қилинган.

Йиғилишда таъкидланганидек, уч йил ичида 3 миллион 600 минг аҳолига сув етказиш режалаштирилиб, маблағ масаласи ҳал қилиб берилган бўлса-да, барча муаммолар охиригача ўз ечимини топмаган.

Лойиҳаларни танлашда жойлардаги ҳолат, аҳолининг талаби ва мавжуд сув манбалари тўлиқ ўрганилмаяпти. Кредит қайтими бюджет зиммасига тушаётгани тармоқ ва ҳудуд раҳбарларини жиддий ўйлантириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижий кредитларни қайтаришдаги муаммоларни кўрсатиб, янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан бошлаб барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1