Фарғона вилоят ИИБ 2020 йил 28 май куни Қўқон шаҳар, А.Темур кўчаси 23-уй, 11-хонадондан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 27 ёшли Отабоева Дилафрузхоннинг қидирувида кўмак сўрамоқда.
Белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари қора, кўзлари қора.
Эгнидаги кийимлари: қора рангли футболка, қора рангли шим, оёғида қора рангли туфли.
Дилафрузнинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз:
73-244-02-76, 73-244-02-85 ёки 102.






