АсосийJamiyat

⚡️(+243) Яна тўққиз ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди

'⚡️(+243)  Яна тўққиз ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар