Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра Аловиддин Иноғомов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.
Иноғомов Аловиддин Хусниддинович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчисиАловиддин Иноғомов бунга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.






