Россия Пандемия пайтида МДҲ давлатларидан ташқари дунёдаги 32 та давлатга беғараз ёрдам кўрсатди.
Россия Федерацияси гуманитар миссиясининг жуғрофияси кенг: Гвинея, Непал, Коста-Рика, Никарагуа, Фаластин, Афғонистон, Куба, Лаос, Доминика, Ливан, Сербия, Венесуела, Миср - бу Россиядан полимер занжир реакцияси усули тести (ПЦР) етказиб берилди.
Вьетнамда Россия-Ветнам қўшма илмий-тадқиқот маркази коронавирусни ўрганмоқда. Унинг базасида россиялик мутахассислар 2 мингдан ортиқ тадқиқотлар ўтказдилар.
Россия ТИВ ҳам вирусга қарши курашда салмоқли ҳисса қўшди. Россия тиббий комплексларни ташкил этиш учун Жибутига чодирлар ва таркибий қисмларини юборди. Камбоджага инсонпарварлик акцияси доирасида “Циклоферон” минг тўплами етказиб берилди.
ёрдам етказиб бериш билан бир қаторда, экспорт ҳажми ҳам ўсмоқда. Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия тест-тизимлари Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркия, шунингдек Грузия ва Украинага пуллик асосда етказиб берилмоқда.
Хорижий мамлакатларга - Австрия, Бангладеш, Болгария, Бразилия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Италия ва Бирлашган Араб Амирликларига тестларни етказиб бериш ишлари фаол олиб борилмоқда.
“Ҳаммаси бўлиб 20 мингдан ортиқ тўплам экспорт қилинди. Жазоир, Афғонистон, Венесуела, Малайзия, Марокаш, Сербия ва Покистонга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизмати.
Россиянинг ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини (ИВЛ) экспорт қилиш ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Федерация кенгашидаги нутқида, Россия 600 донадан ортиқ ИВЛ аппарати Ўзбекистон, Беларусь, Серия ва Италия юборилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Россия АҚШ билан ҳарорат ўлчаш терминалларини сотиш масаласини муҳокама қилмоқда.






