Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилаётган коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни клиникаларга тақсимлаш 500 ўринга мўлжалланган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар беришича бу шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсий ташаббуси бўлиб, вазият жуда оғирлашганида «Б режаси» бўлиши учун амалга оширилмоқда. Марказни ташкил этиш ва таъминлаш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланмайди.
Ушбу суратларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев марказни кўздан кечириш учун ташриф буюрган вақтидаги фотолавҳалар акс этган.









