АсосийДУНË

Қозоғистонда карантинни йил охиригача узайтириш таклиф қилинди

Тиббиёт фанлари доктори, Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Қозоғист...

'Қозоғистонда карантинни йил охиригача узайтириш таклиф қилинди'ning rasmi

Тиббиёт фанлари доктори, Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Қозоғистон Репродуктив тиббиёт ассоциацияси президенти Вячеслав Локшин "Atameken Business" телеканалидаги "Интервью" дастурида Қозоғистон ва дунёда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни изоҳларкан, мамлакатда йил охиригача карантинни узайтиришни таклиф қилди.

Унинг фикрича, коронавирус пандемиясига қарши фақат карантин орқали курашиш мумкин.

«Яхшиямки, 70 фоиз ҳолатда касаллик енгил аломатлар ёки умуман аломатсиз ўтади. Аммо қолган, мамлакат клиникаларига мурожаат қиладиган 30, 20 ёки ҳатто 10 фоиз оқим ҳам бизнинг соғлиқни сақлаш тизими учун кўплик қилди. Карантинни узайтириш жуда тўғри чора.

Фикримча, йил охиригача узайтирилиши керак. Биз кўплаб стадионларни касалхоналарга айлантиришимиз мумкин. Аммо бу муаммонинг ечими эмас. Бизда шифокорлар ҳам, молиявий манбалар ҳам кўп эмас. Пандемияга қарши фақат карантин орқали курашиш мумкин", деди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 70 339 киши коронавирусдан зарарланган, 464 бемор вафот этган.
 

 

    Бошқа янгиликлар