1

Охирги тўрт кундаги беморларнинг 57 фоизи пойтахт ва Тошкент вилоятига тўғри келди: Президент танқидий таҳлилий йиғилиш ўтказмоқда

СИЁСАТ 20.07.2020, 11:38
Охирги тўрт кундаги беморларнинг  57 фоизи пойтахт ва Тошкент вилоятига тўғри келди: Президент танқидий таҳлилий йиғилиш ўтказмоқда

 Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилига бағишлаган йиғилиш давом этмоқда.

Унда давлат раҳбари, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирларга алоҳида тўхталди. 

Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Президентимиз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

Коронавирусга шубҳа бўлган барча беморларни инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда даволаш муассасаларига қабул қилиниши белгиланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1