Сўнгги 6 ой ичида Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

ЖАМИЯТ 20.07.2020, 11:57
Сўнгги 6 ой ичида Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Давлат статистика кўмитаси юртимизда автомобил ишлаб чиқарилиши бўйича рақамларни эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистонда 6 ойда жами 37 682 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 % ўсиш суръатига эга бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида 7557 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилнинг бошқа ойларига қараганда энг кўп кўрсаткични қайд этди.  

"Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 35 050 дона “Nexia T-250” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9 %), 37 682 дона “Cobalt” (154,2 %), 26 047 дона “Lacetti-Gentra” (133,0 %), 26 687 дона “Damas” (115,8 %), 14 511 дона “Spark” (160,4 %) ҳамда 3 478 дона “Labo“ (90,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1