Ушбу саволга Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова "Тез ёрдам" кўрсатувида жавоб берди.
Унинг фикрига кўра, вирус билан кураш жараёнида ҳаммада ҳам иситма кузатилмаслиги мумкин.
«Ҳарорат ошиши ҳамма беморларда ҳам бўлмайди. Турли гормонлар қабул қилиш, сурункали касалликлар бўлиши натижасида иммунитет заифроқ бўлиши ва иситма намоён бўлмаслиги мумкин.
Коронавирусда иситма кўтарилиши ўртача ҳисобда 5-6 кун давом этиб, шундан кейин 70-80 фоиз бемор тузалиб кетмоқда. Аммо касаллик чуқурлашган, ўпкага ўтган бўлса, иситма узоқ давом этиши мумкин», – дея таъкидлади Раъно Қосимова.






