1

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳадасидаги коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт” ҳолатларини кескин танқид қилди

СИЁСАТ 20.07.2020, 21:35
Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳадасидаги коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт” ҳолатларини кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижаларига оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Булар, албатта, соҳани такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ипотека бозорини ривожлантиришни тақозо этади. Охирги уч йилда шу масалалар бўйича Президентнинг қирққа яқин қарори қабул қилинди.

Бу саъй-ҳаракатларнинг изчил давоми сифатида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 мартдаги фармонида қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, барча босқичларда шаффофликни таъминлаш, инновацион ишланмалар ва илғор ахборот технологияларини кенг қўллаш чора-тадбирлари белгиланган эди.

Қурилиш вазирлиги олдига 337 та шаҳарсозлик қоида ва нормаларидан жорий йилда 60 тасини янгилаш вазифаси қўйилган. Йил бошида вазирликда Қурилишда техник меъёрлаш маркази ташкил этилиб, унга 15 нафар малакали мутахассис олинган. Ҳозирда 33 та янги шаҳарсозлик қоида ва нормалари ишлаб чиқилган.

Йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун илғор тажрибага эга хорижий компанияни жалб этиш бўйича кўрсатма берилди.

Президентимиз соҳада коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт” ҳолатларини кескин танқид қилиб, қурилиш тендерларини ўтказиш ва пудрат ташкилотларини танлаш жараёнларини рақамлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1