АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда каналга тушиб кетган "Дамас" 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи ёрдамида қидириб топилиб, олиб чиқилди

Каналга тушиб кетган автомашина олиб чиқилди, дея хабар берди ФВВ Ахборот хизмати.Келтирил...

'Сурхондарёда каналга тушиб кетган "Дамас" 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи ёрдамида қидириб топилиб, олиб чиқилди'ning rasmi

Каналга тушиб кетган автомашина олиб чиқилди, дея хабар берди ФВВ Ахборот хизмати.

Келтирилишича, 2020 йил 20 июль куни соат 08.25 лар атрофида Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Амузанг каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчи эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. 

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автоулов каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритдилар. Самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашинани сувдан олиб чиқдилар. 

Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан  2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинди.

    Бошқа янгиликлар