Пандемия шароити бўлишига қарамай, Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини амалга ошириб келмоқда. Бунда Хитой 18,1 %, Россия 16,3 %, Қозоғистон 8,4 %, Корея Республикаси 7,1 % ва Туркия 5,6 % билан ташқи савдо айланмаси юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. АҚШ долларига ёки 18,2 % га камайган. Бунда экспорт 6,3 млрд. АҚШ доллари ва импорт 9,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, республиканинг ташқи савдо айланмаси салдоси – 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.