Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
"Бунга турли ёш кўрсаткичлари ва иммун жавоб сабаб. Энг заиф гуруҳ – бу бутун дунё маълумотларига кўра 65+ ёшдагилар. Шунинг учун ҳар қандай инфекциядан кимдир енгил касалланади, кимдир эса реаницияга тушади. Одатда пневмониядан вафот этишади.
Бу ёш ва ёндош касалликлар, беморнинг иммун ҳолатига боғлиқ. Ҳамманинг саломатлиги турлича. Инфекция аксарият беморларда (⅔) енгил кечади, 15% кишида эса пневмония шаклида ҳар-хил асоратлар билан кечади."






