Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг бизга берган маълумотига кўра, унда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Паркент туман филиали мансабдор шахслари томонидан карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқаронинг қилмишига яраша жарима тайинламаслик, қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали 397,6 млн сўмлик давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кеча Қашқадарёда туман Санитария назорат инспекция бошлиғи ниқоб тақмаганлардан пора олаётганда қўлга тушган эди.






