Ниҳол давлат мукофоти совриндори мумтоз қўшиқчилик санъатининг моҳир ижрочиси Аброр Парпиев оламдан ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этган эди. Шунингдек, 2020 йил 20 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ботиров Зубайдулла Борисович 57 ёшда оламдан ўтгани хабар қилинган эди.






