АсосийJamiyat

Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди

'Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди'ning rasmi

Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бунда фақат ариза бериш ва навбатни текшириш имкони мавжуд.

Аввал хабар қилинганидек, навбат юрмайди ва 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмалар шакллантирилмайди.

Хизматдан электрон фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин:

https://my.gov.uz/uz/service/285

    Бошқа янгиликлар