1

“Рангсиз тушлар” фильми яна бир халқаро кино фестивалдан таклиф олди

МАДАНИЯТ 22.07.2020, 16:49
“Рангсиз тушлар” фильми яна бир халқаро кино фестивалдан таклиф олди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюрмасига биноат Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган “Рангсиз тушлар” фильми Италиянинг “Lucania” кино фестивалида иштирок этиш учун таклиф олди.  

18 йилдан буён ўтказилаётган “Lucania Film Festival” бутун дунёдан режиссерларнинг муаллифлик фильмларини намойиш этадиган нуфузли халқаро кино фестивал. Фестивалнинг бу йилги мавсуми 7-9 август кунлари Италияда бўлиб ўтади.  Аюб Шаҳобиддиновнинг “Рангсиз тушлар” драмаси “Қозон мусулмон кинофильмлари” халқаро фестивали ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалларидан ҳам таклиф олган эди. Киноасарда жазо муддатини ўтаб келган шаҳсларга нисбатан жамиятда ноўрин муносабатнинг шаклланиши, "одамлар нима дейди" каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган чуқур ижтимоий муаммолар кўтарилган. Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, оператор - Азизбек Арзиқулов.

Фильмнинг ёпиқ намойиши “Ўзбеккино” миллий агентлиги Медиа клубида ўтган ой ўтказилган ва журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан илиқ кутиб олинган эди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1