АсосийЖАМИЯТ

Булоқбошидаги 100 дан зиёд кам таъминланган оилага наслли қорамоллар беғараз тарқатилди(видео)

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси коронавирус  пандемияси даврида эҳтиёжманд оилалар...

'Булоқбошидаги 100 дан зиёд кам таъминланган оилага наслли қорамоллар беғараз тарқатилди(видео)'ning rasmi

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси коронавирус  пандемияси даврида эҳтиёжманд оилаларни  қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳани ишга туширди.

Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 100 дан зиёд кам таъминланган оилага хориждан келтирилган наслли қорамол беғараз тарқатилди.  

Қўшимча даромад манбаига эга бўлган мазкур хонадонларга қорамол парвариши учун  ветеринар мутахассислари бириктирилган. Ем-ҳашак етказиб берилмоқда. Кунлик соғиб  олинаётган сутнинг ҳам доимий харидори бор.

Мазкур лойиҳанинг кейинги босқичида тумандаги 300 дан  зиёд эҳтиёжманд хонадонга наслли қорамол тарқатилади.  Шу билан  бирга йилига 10 минг тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга корхона ташкил этиш режалаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар