Муниса Ризаева ўзи ва оила аъзоларининг касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
"Илтимос, барчангиз саломатлигингизни асранг. Ҳеч қаерга чиқманг. Нафақат коронавирус, ундан ҳам ёмон касаллик чиққан. Онам, отам барча оила аъзоларимиз билан касалхонадамиз.
Пневмония – энг ёмон касаллик. Жуда ҳам кўп инсонлар пневмонияга чалинмоқда. Онам ва отам жуда оғир аҳволда", –дея маълум қилди Муниса Ризаева.






