Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда.
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган “гипохлорид кальций 65%” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






