Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар?
Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
📍Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди.






