АсосийЖАМИЯТ

Андижонда автоҳалокатга учраган она-бола воқеа жойида вафот этишди

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳ...

'Андижонда автоҳалокатга учраган она-бола воқеа жойида вафот этишди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро йўлнинг 485-километрида “Нексия 3” ва “Спарк” автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

1997 йилда туғилган Ф.А. “Нексия 3” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, карама-карши йуналишга чиқиб, 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Ушбу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. “Спарк” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “Нексия 3” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси А.А. ҳамда онаси 1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар