Бу ҳақда айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида эълон қилинди.
Касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига Президент Шавкат Мирзиёев розилик билдирди.
Яқин дақиқаларда давлат раҳбари иштирокидаги мазкур йиғилишда маълум қилинган бошқа янгиликларни батафсил бериб борамиз.






