Аввал хабар қилинганидек, бугун Ўзбекистон Президентининг таваллуд топган куни.
Давлат раҳбарига бошқа давлат Президентларидан табриклар йўланмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркманистон раҳбари Президентимизни таваллуд куни билан самимий табриклаб, халқимизга фаровонлик тилади.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлади.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.
Икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.






