Тошкентнинг Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида туманда истиқомат қилаётган фуқароларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида тез ёрдам марказини битказиш ишлари якунига етиб қолди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 250 ўринга мўлжалланган ҳудуд касалликнинг олдини олиш, даволаш жараёнларини амалга оширишга мўлжалланган.
«Ушбу ишларни уюшган ҳолда ташкил этишда Сергели тумани ҳокимлигининг мутасадди ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармасидан бириктирилган ишчи-хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанддаги «Регистон» меҳмонхонасида COVID-19’га гумон қилинганларни сақлаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.






