"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институтининг бир қатор мутахассислари "Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича тестлардан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификатларга эга бўлишди. Бу ҳақда институтнинг телеграм каналида хабар қилинди.
Маълумот берилишича, ISO 37001 -- Коррупцияга қарши курашиш тизими порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.